21 January 2011
21:20 -
Диктаторларни битта жин урди шекилли, Туркманбоши-2 ҳам ислоҳотлар ҳақида гапириб қолди
Кеча ўз мамлакати парламентида нутқ сўзлаган Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов мавжуд қонунларни ўзгартириш, уларни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини яна ҳам яхшироқ ҳимоя қиладиган даражага келтириш лозимлигини айтибди. Бундай ўзгаришлар ўзи бошлаган ислоҳотларнинг мақсадига ҳамоҳанг бўлиши кераклигини урғулабди.
Классик бир диктатор инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақида гапириб қолиши чет элликларни алдашга ҳаракат қлишдан бошқа нарса эмас. Аммо, у биринчи навбатда фуқароларнинг сиёсий партиялар тузиш ҳуқуқини ҳаётга жорий қилиш хусусида гапиргани қизиқ.
У яқинда Ўзбекистон президенти Ислом Каримни Ашхободда меҳмон қилган эди. Кўринишида меҳмон унга Ўзбекистонда каби бир нечта қўғирчоқ партия тузиб қўйиб, дунё олдида “мана бизда ҳам кўп партиялик бор” деб гердайиб юравер, деган маънода маслаҳатлар берган бўлса керак.
Лекин, Туркманистонда амалда ҳеч нарса ўзгармаслиги аниқ.