19 January 2011
13:36 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистонда вазирнинг ишдан олинишини ҳамма “Ҳаракат”дан эшитди
Ҳар қандай давлатда биронта вазирнинг ишдан олиниши ёки янги вазирнинг тайинланиши энг муҳим ва шошилинч хабардир. Аммо, 17 январь куни Ўзбекистоннинг Маданият ва спорт ишлари вазири Анвар Жабборов (яқинда оламдан ўтган Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг ўғли) вазифасидан озод қилиниши фақат “Ҳаракат” сайтида хабар қилинди.
Эртаси куни, яъни 18 январда Ўзбекистоннинг баъзи ахборот воситалари Анвар Жабборовнинг бир кун аввал ишдан олингани ҳақида президент Ислом Карим қарор имзолаганини билдиришди. Русларнинг centrasia.ru сайти ҳам “Ҳаракат”га эмас, қандайдир биздан кўчирганларга асосланиб, бу хабаримизни эълон қилибди.
Дарвоқе, Ўзбекистоннинг расмий давлат агентлиги ЎзА ҳали ҳам бу хусусда сукут сақламоқда. Ўзбеклар учун хабар олишнинг бир йўли қолди – “Ҳаракат”ни ўқиш.