13 January 2011
06:32 - АҚШда иқтисод юксалишга бошланиши билан Барак Обаманинг рейтинги ошмоқда
Reuters агентлиги 7-10 январь куни ўтказган сўровнома натижаларига кўра, АҚШда иқтисоднинг юксалишга бошлаши билан мамлакат президентининг рейтинги ортишга бошлабди. Унинг ишини маъқуллаётганларнинг фоизи ўтган йилнинг декабрь ойида 45 бўлган бўлса, январда 50 бўлибди. Ўтган йилнинг июнь ойидан бери биринчи марта Барак Обаманинг ишини маъқулловчилар 50 фоиздан ортибди. Маъқулловчиларнинг 77 фоизи - Демократик Партия тарафдорлари.

Шундай бўлса ҳам, унинг ишини маъқулламётганларнинг сони ҳали кўп. Декабрда улар 46 фоиз эди, энди ҳатто 47 бўлибди.

Мамлакат тўғри йўлдан кетмоқда деб ҳисобовчи америкаликлар декабрдаги 29 дан январда 36 фоизга чиқибди. Аммо, хато йўлдан кетмоқдамиз деб ҳисобловчиларнинг фоизи ҳали ҳам 59 фоиз.