11 January 2011
00:22 -
Абдураҳим Пўлат: Укам Абдуманнобнинг қирқини ҳам ўтказдик, таъзия билдирган дўстларга миннатдорчилик билдираман
Ҳатто ойлар, йиллар яшин тезлигида ўтиб бораётган ҳаётимда укам Абдуманнобнинг ўлим кунидан кейин шунча вақт ўтганини сезишга ҳам улгурмаганим табиий бўлди. Эски йилнинг сўнггги кунларида Тошкентда Абдуманнобнинг қайнонаси, ўзимизнинг холамиз Мафура аянинг уйида, АҚШда эса Абдуманнобнинг ўғли Қаҳрамоннинг уйида ўзбек мусулмонларининг одатларига кўра укамнинг қирқи ўтказилди. Қаҳрамоннинг уйидаги маросим учун “ўтди” эмас, “ўтказдик” иборасини ишлатиш тўғрироқ бўларди. Абдуманнобнинг энг яқинлари йиғилдик, Қуръондан суралар ўқиб, дуо-фотиҳаларни ҳам ўзим қилдим.
Ҳаётим давомида кўп ўлимлар бўлди. Яқин қариндошлар, дўстлар, сафдошларни қўйиб туринг, жажжи болаларимни, ота-онамни йўқотганман. Аммо, Абдуманнобнинг ўлими бошқача шароитда, умуман бошқача муҳитда бўлганини айтишим лозим.
Кўз олдингизга келтиринг, кечагина югуриб юрган, укам бўлгани учун ёш боладек кўринган Абдуманнобнинг оғир касал эканлиги тўсатдан маълум бўлди. У кўрпа-ёстиқда ётиб кўзимиз ўнгида сўлиб бориб, кун-соатлари яқинлашиб келаётганини ўзи ҳам билан ҳолда, кўзимиз ўнгида ҳаётдан кўз юмди.
Навбат дафн қилиш маросимларига келди. Боя айтганимдек, ҳаётимда жуда кўп дафн маросимларида иштирок этим, жумладан, энг яқин одамларимнинг дафн маросимида. Аммо, уларнинг ҳаммаси Тошкентда бўлган. Айниқса, маҳаллаларда дафн этиш маросимлар шунчалик йўлга қўйилгани, ҳатто дафн қилинаётган одамнинг энг яқинлари ҳам бу маросимларнинг тамошабин-иштирокчисига айланишганини эндигина тушуниб етдим.
Маҳаллаларда ҳамма нарса аввалдан маълум. Дафн қайси мозорда бўлишидан тортиб, маййитни ким ва қачон ювишигача. Америкада бу масалада қийинчликлар бор демоқчимасман. Бу ерда дафн қилишни ташкил қиладиган махсус фирмалар бор, ҳозир мусулмонларни дафн қилишни уюштирадиган фирмалар ҳам етарли.
Биз гаплашган фирма одамлари Абдуманнобнинг жанозаси ўқиладиган кун эрталаб жасад ювиладиган пайтда уларнинг мухсус жойларига келишимиз мумкинлигини айтишди. Мен, Абдуманнобнинг ўғли Қаҳраман ва акамнинг АҚШда ўқийдиган икки ўғли биргалишиб у ерга бордик. Шу ерда бизга ювишда қатнашишимиз мумкинлигини айтишди.
Хуллас, айтишим мумкинки, укамнинг жасадини фирманинг икки ходими билан биргаликда ўзимиз ювдик, улар билан биргалишиб кафанга ўрадик. Кечагина соппа-соғ юриб, келажакка йўналган буюк лойиҳаларни амалга ошириш умиди билан яшаётган укамнинг муздек жасадини ювиш юракларни ларзага солиб парча-парча қилган бу дақиқаларни ҳеч қачон унутмасам керак. Ёш йигитчаларни у ерга олиб борганимдан ҳам хурсанд эмасман...
Маҳаллий мачитлардан бирида ўша куни пешин намозидан кейин жаноза ҳам ўқилди. Яқин қариндош, дўст-сафдошлар шу ерда эди. Муҳаммадбобир Маликов билан бирга ёнма-ён пешин намозини, кейин жаноза номозини ўқидик. Сўнгра укамни тупроққа бердик. Уни охирги манзилига ўз қўлларимиз билан қўйиб, ўз қўлларимиз билан устидан тупроқ тортдик. Юраклар яна парча-парча.
Ҳаммамиз бу дунёда вақтинчамиз, ҳаммамиз ахир бир кун бу дунёни тарк этамиз. Аммо, уканинг бевақт ва кутилмаганда кетиши ҳеч чидаб бўлмайдиган воқеа экан.
Ўша биз учун мудҳиш бўлган кунлар АҚШда Абдуманнобнинг оиласи ва менга, Тошкентда бошқа яқинларимизга шахсан, телефон орқали ёки “Ҳаракат” сайти ва электрон манзилларимизга юборилган хатлар орқали ҳамдардлик ва таъзия билдирган ҳамма-ҳаммага чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳеч кимнинг бошига бундай мусибат тушмасини тилайман.
* * *
Укам Абдуманноб талантли математик олим эди. У ўз соҳасида ишлашни давом эттирса, шубҳам йўқки, катта натижаларга эришар, Ўзбекистон математикларининг биринчиси бўлар, шу йўл билан миллатга хизмат қилган бўларди.
Аммо, у мен каби миллатга бошқача йўл билан хизмат қилиш йўлини танлади. Аввал Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун кураш бошлаган “Бирлик” халқ ҳаракатининг тузувчилари ичида бўлди. Юртимизда мустақил диктатура ўрнатилаётганини кўргач, ўзбекнинг эркинлиги, унинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашадиган Инсон ҳуқуқлари жамияти қуриб, миллатнинг ҳуррияти учун кураш олиб борди.
Аминманки, укамнинг сиёсатчи, ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти, қолаверса, инсоний фазилатлари вақти келиб ҳар томонлама ўрганилади ва миллат тарафидан юксак баҳоланади.
Мен бу ерда Абдуманнобнинг туғма фазилатларидан бирини тилга олмасдан ўтолмайман. Бу - унинг олийжаноблигидир.
Укамнинг туғма олийжаноблиги сиёсий ташкилотда бўлиш йўлида тўсиқ эканлигини мен олдиндан билар эдим. Чунки, гапнинг пўст калласини айтса, сиёсатда ифлослик кўп. Аммо, бу фақат сиёсатчиларнинг айби эмас, айб - сиёсатчилар ишлайдиган, қўпол бўлса ҳам айтаман, материалда, яъни жамиятда ифлос одамларнинг етарлича борлигидир. Абдуманноб шу ҳақиқатни тан олгиси келмас, ҳаммани ўзи каби олижаноб деб кўришга ёки энг камида олижаноб қилишга уринарди.
Масалан, унинг Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, ҳамма қилаётган ишларини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги кутилмаган баёноти - қарши тарафдан олижаноблик кутиш бўлса, мен ит деб баҳолаганлар билан ҳамкорлик қилиши - “ит сифатларни ҳам одам қилиш мумкин” принципини текшириб кўриш бўлган эди. Бу иккала ҳолда ҳам олийжаноблик ифлослик қаршисида мағлубиятга учраган.
Абдуманнобнинг бевақт ўлими курашимиз йўлидага катта талафотдир. Аммо, охир-оқибат ғалаба бизники бўлади. Ғалабамиз эса унга қўйилган энг яхши ҳайкал бўлиши муқаррар.
Оллоҳ Абдуманнобни раҳмат айласин, жойини жаннатда қилсин, унинг сафдошларига ғалаба учун мадад берсин.