08 January 2011
00:26 - Ҳайкаллар истироҳат боғларига жўнатилмоқда
Аниқроғи, совет иттифоқи генерали Собир Рахимовнинг Олмазор туманида кеча олиб ташланган ҳайкали Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига келтирилган. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситаларига баёнот берган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумоти шубҳалидир. Боиси мухбирларимиз боғда генералнинг баландиги 5 метр келадиган улкан ҳайкалини учратмади. Афтидан, ҳайкалбозлар уни жойига ўрнатиб улгурмаган. Аксинча, боққа кираверишда елкасига тўнини илиб олган шоир Ғафур Ғуломнинг ҳайкали савлат тўкиб турибди.