04 January 2011
23:39 -
Демократияга қирғизча тупириш: Оти йўқ тоғ чўққичасига Владимир Путин номи берилди
Қирғиз ва рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Қирғизистоннинг ноқонуний бош вазири Алмазбек Атамбаев ўтган йилнинг 24 декабрида ўз мамлакатидаги тоғ чўққичаларидан бирига Россиянинг хўжайини, антидемократ, КГБчи Владимир Путиннинг номини берувчи ҳужжатни имзолагани маълум бўлди. Бу қонун Қирғизистон бош вазирининг Путин билан учрашиш учун Москвага кетишидан олдин имзолангани ҳам кўрсатиб турибдики, қирғизларнинг яни ҳукумати Россиянинг хизматкори бўлишга тайёр эканлигини намойиш қилишга уринмоқда.
Ўтган йили бу мамлакатда амалга оширилган давлат тўнтариши бутун Марказий Осиёда демократик жараёнларга салбий таъсир кўрсатишини башорат қилган “Бирлик” Партиясига қойил қолиш билан бир қаторда, давлат тўнтаришини олқишлаган ўзбек демократлари ичидаги калтафахмларни жойига ўтказиб қўйиш вақти келганини ҳам урғулаш лозим.