02 January 2011
19:49 -
Aраб-CNN ўқувчилари Ражаб Эрдўғонни дунёнинг одами деб танлашди
Қароргоҳи Дубайда бўлган Aраб-CNN номли Интернет нашрнинг ўз ўқувчилари ўртасида ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон “Йилнинг одами” деб танланган. Сўровнома қатнашчиларининг 74 фоизи шундай қарор беришибди. Сурия президенти Башар Асад 20 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгалаган.
Табиий, бу араб дунёсининг танлови. Шундай бўлса ҳам, диққатга сазовор танлов.
Туркия матбуотидаги фикрларга кўра, Эрдўғонга кўрсатилган ҳурматга сабаб бўлган воқеалар ҳаммага маълум: Филистинга инсонпарварлик ёрдами олиб борётган “Тинчлик флотилияси” кемалари Исроил ҳужумига учраб, 8 киши ўлдирилгандан кейин, Эрдўғоннинг Исроилга қарши қаттиқ туриши; унинг Сурия-Ливан муносабатларини нормаллаштириш йўналишида қилган ҳаракатлари; Туркиянинг Ироқ ва Афғонистондаги урушларда ўйнаётган роли.