30 December 2010
03:14 - АҚШнинг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакили Дуэйн Бучер ўзбек халқини янги йил билан қутлади
Қўшма Штатларнинг дипломатик миссиясига вақтинчалик раҳбарлик қилаётган Дуэйн Бучер юртдошларимизни янги йил байрами билан қутлади. Табрикда хусусан шундай дейилади:

“2010 йилда биз Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасида таълим бўйича алмашинувдан тортиб иқтисодий алоқалару минтақавий хавфсизлик масалаларини қамраб олган кўплаб соҳаларга оид муносабатлар узлуксиз ривожланиб борганига гувоҳ бўлдик. Бу йил Давлат котиби Клинтоннинг Ўзбекистонга қилган самарали ташрифи билан ёдда қолиб, бунда АҚШ ва Ўзбекистоннинг икки томонлама муносабатларини такомиллаштириш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ташриф доирасида, келгусида АҚШ-Ўзбекистон алоқалари янги босқичга кўтарилишининг далили сифатида, томонлар Фан ва технология бўйича Ҳамкорлик шартномасини имзолашди. Американинг Ўзбекистон билан муносабати Америка халқи учун жуда муҳимдир ва биз келгуси йилда бундай алоқаларни янада кенгайтиришга интиламиз”.