21 December 2010
22:00 -
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров оламдан ўтди
82 ёшида оламдан ўтган адибни бугун пешинда “Чиғатой” қабристонига қўйишди. Жанозадан аввал ўтказилган хотирлов маросимида Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчилари, ҳукумат аъзолари ҳамда адабий жамоатчилик йиғилишди. Пиримқул Қодировнинг адабий мероси, ўзбек адбиётига қўшган ҳиссаси тилга олинди.
Адиб, дейди мухбиримиз, мустақилликнинг дастлабки йилларидан кўпчилик ёзувчилар каби сарой хизматига ёлланган ва мустақил диктатуранинг мустаҳкамланишига етарлича ҳисса қўшган ижодкорлардан эди. У аввал Президент девони, сўнгра Олий Мажлиснинг бир қанча қўмиталарида фаолият олиб борди. Унинг хизматлари мавжуд режим томонидан “Буюк хизматлари учун” ордени ва қатор унвон-у медаллар билан тақдирланганди.