08 December 2010
20:15 -
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари чоп этилишига таъқиқ қўйилди
Таниқли уламо, собиқ СССР Олий Кенгаши депутати Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рисолалари чоп этилишига таъқиқ қўйилди. Бу ҳақда мухбиримизга номини очиқламаслик шарти билан маълумот етказган “Мовароуннаҳр” нашриёти ходими қарийб бир ойдан бери уламонинг асарлари чоп этилиши тўхтатилганини айтди. Диний адабиётларни чоп этиш ҳуқуқига эга бўлган мазкур ягона нашриёт вакили бу ҳақдаги кўрсатма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси томонидан берилганини таъкидлади.
Шайхнинг сўнгги 8 жилддан иборат “Тафсири Ҳилол” (Қуръони Карим тафсири) асари чакана савдода 600 минг (250 АҚШ доллари атрофида) сотилмоқда.
Шайхнинг сўнгги 8 жилддан иборат “Тафсири Ҳилол” (Қуръони Карим тафсири) асари чакана савдода 600 минг (250 АҚШ доллари атрофида) сотилмоқда.