02 December 2010
22:51 -
ЕХҲТнинг Остонадаги саммити боши берк кўчада
Бундай саммитнинг Қозоғистон пойтахтида ўтказилиши Қозоғистон ва унинг президенти Нурсултон Назарбой учун катта сиёсий ғалаба бўлса ҳам, бу саммитдан катта натижалар кутиб бўлмаслигини сайтимиздаги хабарларда аввал ҳам ёзган эдик.
Саммит бугун эрталаб тугаши керак эди. Аммо унинг якуний ҳужжати устида иш битмагани туфайли, Остона вақти билан соат 15 га қадар танаффус эълон қилинган. Танаффус пайтида саммит қатнашчилари икки томонлама учрашувлар ўтказишмоқда.
Шу дақиқаларгача ҳам якуний ҳужжат устида иш қачон тамомланиши, саммит қачон битиши ҳақида хабар йўқ.