01 December 2010
21:20 -
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида Ислом Каримни улуғлаш маросими бўлди
Кеча Ўзбекистон парламентнинг Қонунчилик Палатаси йиғилиш ўтказиб, Ислом Каримнинг 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқини муҳокама қилди, дейилади расмий хабарда.
Биронта депутатнинг исми ва депутатлар айтган биронта аниқ фикр келтирилмаган хабардан маълум бўлишича, ҳамма нотиқлар президентнинг қонунчилик соҳасидаги улуғ ташаббусларни олқишлаш билан машғул бўлишган. Биронта танқидий ёки президентнинг таклифларини ривожлантирадиган ёки тўлдирадиган гап айтилмаган.
Шундан хулоса қилиш мумкинки, минг афсуски, жамиятимизда ҳеч нарса ўзгармайди. Парламент ва расмий партиялар қўғирчоқ органлар сифатида қолаберади, масалан, янги бош вазирнинг партиялар тарафидан таклиф қилиниши ҳақидаги қонун қабул қилинса ҳам янгилик бўлмайди. Ислом Карим бўйруқ беради, қўғирчоқ партия у кўрсатган номзодни парламентда олға суради.