05 November 2010
07:29 -
Dow Jones юқорига сапчиб, 2008 йил инқирозидан кейин рекорд қўйди
2008 йил ёзда молиявий инқироз бошланишидан олдин абсолют миқдори 13-14 минг атрофида ўзгариб турган Dow Jones индекси инқироз бошлангандан кейинги бир неча ой ичида 7 мингларга тушиб қолган эди. 2009 йил баҳоридан бери зиг-заглар билан бўлса ҳам мунтазам ортиб бораётган бу кўрсатгич кеча юқорига бир сакраб рекорд қўйди.
Бир кунда 219.71 даражага, яъни 1, 96 фоизга ортган Dow Jones индексининг абсолют миқдори кеча Нью-Йорк фондлар биржаси бекилган вақтда 11434,84 га тенг эди. Бу - Dow Jones индексининг молиявий инқироздан кейинги энг юсак нуқтасидир.
Бундай ўсишнинг сабаби сифатида АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси давлат тарафидан чиқарилган облигацияларнинг маълум бир қисмини сотиб олиш учун 600 миллиард доллар ажратмоқчи эканлигини эълон қилиши айтилмоқда.