04 November 2010
02:22 -
Ўзбекистон ҳукумати Хитой ва Россияда пахта териминалларини очишни режалаштирмқода
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги экспорт корхоналари Хитой ва Россиянинг бир қатор шаҳарларида пахта сотиш терминалларини очишни режалаштирган. Расмий хабарларда Осиё бозорида ҳам ўзбек пахтасининг харидорлари ортиб бораётгани тилга олинади.
Бўлса бордир, лекин бу терминалларни очишдан асосий мақсад пахтани болалар меҳнати сингари масалаларни суриштирмайдиган режимларга пуллаш бўлса керак, дейди мухбиримиз. Боиси шу пайтгача ўзбек пахтасининг асосий харидори бўлган Европа ширкатлари болаларни пахта терими вақтида аёвсиз эксплуатация қилаётган Ўзбекистон ҳукумати билан алоқалари туфайли жамоатчилик ва матбуот танқидига учрамоқда.