26 October 2010
00:43 -
Ўзбекистонда янги Иқтисодиёт вазири иш бошлади, ҳеч ким бунга эътибор бераётгани йўқ
Бугундан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида янги раҳбар иш бошлади - Равшан Ғуломов. У шу пайтгача Молия вазирлигида ўринбосар сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Президент Ислом Каримнинг бу ҳақдаги Фармони айрим расмий газеталарда чоп этилганини ҳисобга олмаганда, Иқтисодиёт вазирининг ўзгаришини ҳатто ўртамиёна давлат амалдорлари ҳам билгани йўқ, тўғрироғи, у масала ҳеч кимни ортиқча қизиқтирмайди. Аслида иқтисодиёти ночор, фаровонлиги мудом хавф остида қолаётган мамлакатда мазкур вазирлик раҳбарининг ўзгариши муҳим воқеа бўлиши керак.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу вазирликда Суннатилла Бекенов қарийб бир йилдан ортиқ вазир вазифасини бажарувчи бўлиб турган, яъни бир йил ичида янги вазир ҳам тайинланмаган эди. Қилаётган ишларига қараганда на иқтисод на молия масалаларини тушунма йдиган Ислом Карим бу вазирлик раҳбарсиз эканинини эсидан ҳам чиқариб қўйган, атрофидагилар эса, мамлакатнинг бош “иқтисодчи”сига буни эслатишдан қўрқишган бўлса керак.