25 October 2010
21:32 -
“Эзгулик”: Ўзбекистонда фирибгарнинг замони келди
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг кеча тарқатилган 32 сонли пресс-релизининг номи шундай – Фирибгарнинг замони келди.
Мамлактимизда фирибгарчилик авжига чиқаётгани бу пресс-релизда бир қатор мисоллар билан ёритилади.
1. Андижон вилоятининг Асака туманидаги автосалон ходими Ўлмасбек Ишонхўжаев 37 нафар фуқаронинг қарийб бир миллиард сўмини Аскадаги автозаводдан машина олиб бериш баҳонасида ўзлаштириб кетгани ҳақида. Маълум бўлишича, бу шахс Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида яқин дўсти ишлашини пеш қилиб, иш олиб борган. Фрибгарнинг гапида жон бор шекилли, прокуратура органлари томонидан чув тушган фуқароларнинг ўзлари сиқувга олинмоқда.
2. Тошкентлик фирибгар аёл Дилдора Тўхтасинова бир неча фуқароларнинг уй-жойларини алдов йўли билан сотиб, кишиларга 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ зиён етказди. Бу каби жиноятга учинчи марта қўл ургач ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муруввати билан амнистияга тушган аёл суд залидан озод қилиниб, жабрланувчиларнинг юзига туфлади.
3. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан бир неча йил озодликдан маҳрум қилинган Фарҳод Маматқулов суддаги сўнгги сўзида фирибгарлик касби орқали бир неча юз минг АҚШ доллари топгани ва бундан пушаймон эмаслигини, бола-чақаси тўкин-сочин яшашини таъкидлаб, жазони ижро этиш муассасасига рози-ризолик билан кетди. Унинг фирибига алданган бир қанча фуқаролар уй-жойлари, қимматбаҳо ашёлари ва маблағларидан ажраб қолди.
4. Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаро Бойсун Эшматов ҳамқишлоғи Ўрол Алиқуловга бир сурув қўйларини бой бериб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эшигида сарғаймоқда. Афсуски, фирибгарларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ўтирган амалдорлар кўринмас қоялар сингари ҳимоя қилиб турибди. “Мелисалар, прокурор қаерга борсанг боравер, бу давлатда биз қонун, биз қози, додингини ҳеч ким эшитмайди” дейишмоқда дейди Бойсун бобо.
“Фирибгардан жабр кўрсанг, давлат ҳам сени талайди” дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Шоира Содиқбекова яқин ўтмишдаги хотираларини эслаб. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси фаоли, қамалиши ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида тилган олинган Фарҳод Мухторовдан жабр кўрган ва суд мажлиси давомида пулини қайтариб олган Содиқбекова фирибгардан қутулиб, қароқчига тутилган. Яъни, унинг фирибгардан ундирган бир неча минг АҚШ долларини суд жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига кирим қилиб юборган.
Айни шу хилдаги воқеа фирибгарлардан жабрланган Наима Халилова билан ҳам содир бўлди, фирибгарнинг кўрсатмаси билан суд аёлнинг ўзини ҳам айбланувчи тариқасида ишга жалб қилди ва унинг пулларини давлат хазинасига кирим қилди. Ангренлик Равшан Мамажоновнинг “Камаз” автоуловини алдов билан қўлга киритиб, айшини сураётган шахсларнинг қилмиши ҳам мурувват билан кечирилди. Фирибгарлик жиноятлари миқёси кундан кунга ортмоқда, фирибгарлар эса қонун эгалари ҳимоясида.
Мамлакатда аллақачон фирибгарлик жинояти билан боғлиқ вазият медицина тили билан айтганда эпидемия даражасига етди. Маҳаллий ТВ, оммавий ахборот воситалари ҳам бу ҳақда бот-бот такрорлаб туради. Бироқ фирибгарлик жиноятларининг судларда кўрилиши, бу каби жиноятларни тергов қилиш усуллари фирибгарлик жиноятчилиги даражасида анча пастда қолиб кетди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бу ҳолатдан хавотир изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси Парламенти, Олий суди ва Бош прокуратураси эътиборини фирибгирлик жиноятлари билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратишга чақиради.
Манба: www.ezgulik.org