24 October 2010
02:43 -
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси ҳақидаги хабарда на Бош вазир на биронта вазирнинг номи тилга олинмайди, Ислом Карим икки марта эсланади
Давлатнинг расмий ЎзА агентлиги тарқатган хабарда кеча Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 9 ойда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожаланиши якунлари ва келаси йилнинг умумий режаларига бағишланган мажлис ўтказгани билдирилади.
Узунан-узоқ хабарда жуда кўплаб маслалар кўриб чиқилгани, ўта муҳим қарорлар қабул қилингани айтилади. Вазирлар Маҳкамасининг ҳамма ишлари президент Ислом Карим раҳнамолигида олиб борилаётгани икки марта таъкидланади. Аммо, на Бош вазир Шавкат Мирзиёев на биронта вазирнинг истми тилга олинмайди. Улар мажлисда қатнашиб-қатнашмаганини ҳам билиб бўлмайди. Бу хабарни ўқиб, ҳукумат кимнинг қўлида ўзи, миллатнинг тақдири кимларнинг қўлига топширилган деган саволлар туғилади.
Бундан ҳам қизиғи Шавкат Мирзиёев, унинг ўринбосарлари ва вазирларнинг Ислом Карим тарафидан бир тийинга ҳам қиммат одамлар даражасига тушириб қўйилганига бу одамсифат расмийлар миқ этишмаётгани. Бу одамларда яхши маънода оддий амбиция, ғурур деган нарсалар мутлақо йўқлиги.
Шу сабабли, мамлакатнинг Бош вазиридан тортиб оддий зиёлиларигача қора молларга айлантирилгани ҳақидаги сайтимизда баралла айтилган иддао асосли бўлганини тан олиш лозимдир.
Айнан шу сабабли, ўзини ҳам эплай олмайдиган қирғизлар устимиздан кулиб, кўз олдимизда ўзбекларни қирғин қилдилар, оғзимизни ҳам очмадик.