17 October 2010
04:17 -
Қашқадарёда ун йўқ...
Вилоят дўконлари, савдо шахобчаларида 25 сентябрдан бери ун йўқ. Чакана бозорда ун нархи (килоси) минг сўмдан ошиб кетган. Бозорда бир килгорамм буғдой нархи 650 сўмга кўтарилди. Ғалла мустақиллигига эришган мамлакатимизнинг асосий буғдой етказиб берувчи минтақаси бўлган Қашқадарёдаги бу ҳол одамларни жиддий хавотирга солмоқда.
Маъмурларнинг таъкидича, яқин орада дўконларда киши бошига 5 килограммдан имтиёзли нархда ун тарқатилади. Бу - нонхўр қашқадарёликлар учун урвоқ ҳам бўлмайди, деди минтақадаги мухбирларимиз.
Маъмурларнинг таъкидича, яқин орада дўконларда киши бошига 5 килограммдан имтиёзли нархда ун тарқатилади. Бу - нонхўр қашқадарёликлар учун урвоқ ҳам бўлмайди, деди минтақадаги мухбирларимиз.