15 October 2010
04:11 -
Россияга нон дардида кетаётган 9 нафар юртдошимиз ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 11 киши ҳалок бўлган ва уларнинг 9 нафари мамлакатимиз фуқароларидир. Бу ҳақда хабар тарқатган “Би-би-си” радиоси йўл транспорт ҳодисасининг Олмаота - Екатеринбург автомагистралининг 929-нчи километрида содир бўлганини таъкидлаган. Чоршанба куни намозшомда содир бўлган ҳалокатда ўзбекистонликлар бораётган автобус ва "Камаз" бутунлай ёниб кетган.