07 October 2010
04:27 -
Санжар Умаров пайдо бўлибди, яшасин Остап Бендер!
2005 йилнинг баҳор кунларининг бирида 5-6 киши йиғилиб, номи улуғ “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси тузишгани, бу “коалиция”да шу 5-6 кишидан бошқа ҳеч ким бўлмагани, аммо ўзини шу коалициянинг раҳбари деб эълон қилган Санжар Умаров Андижондаги қонли воқеалардан кейин қайтадан ишга тушган режимнинг кўр-кўрона ишлайдиган қатоғон машинасига тушиб қолгани ўша даврдаги хабарлардан ҳаммага маълум.
“Ҳаракат” агентлигининг шархловчилари Санжар Умаровни ўзбекларнинг замонавий Остап Бендерига ўхшатишгани ҳам сир эмас. Бундан ҳам муҳим бўлгани – бу ўхшатиш нишонга тўғри текканидир. Чунки, “Бирлик” фаолларининг 1993 йилдан бошлаб 10 йил тўхтовсиз олиб борган фаолиятлари натижасида Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида вужудга келган вазиятдан фойдаланиб қолиш, ундан ўзига фойда чиқариб олиш учунгина ўзи йўқ коалицияни 5-6 та масхарабоз иштирокида бор деб кўрсатишга интилишни бошқача баҳолаш мумкин эмас.
Лекин, шундай бўлса ҳам, ҳақиқий демократларнинг вазифаси ҳамманинг, жумладан, сиёсий масхарабозларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилишдир, теги йўқ коалицияни бордек эълон қилиш масхарабозлиги бир одамни узоқ йилларга озодликдан маҳрум этишга асос эмасдир, деган фикрдан келиб чиқиб, “Бирлик” Партияси , “Эзгулик” жамияти ва “Ҳаракат” агентлиги ҳам Санжар Умаровнинг озод этилишини талаб қилдилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, биринчи навбатда айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Санжар Умаров озод бўлди ҳам. Аммо, у чиқдию йўқ бўлди.
Унинг ғойиб бўлиши ҳақидаги 2009 йил 8 ноябрь куни берган хабаримизда қуйидаги ибораларни ишлатганимизни эслатишдан фойда бор:
“Тарихдан маълумки, 1986 йилда КПССнинг Бош котиби Михаил Горбачев Горькийда сургунда бўлган Андрей Сахаровга телефон қилиб, унинг озод қилинганини айтганда, Сахаров миннатдорчилик ҳам билдирмасдан туриб, Совет қамоқхоналарида ётган ва зудлик билан озод қилиниши керак бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларининг исмларини дудуқланиб санашга бошлаган. Тили дудуқланса ҳам ақли равон ишлайдиган Сахаровнинг буюклиги шунда, дейди мухбиримиз.
Табиий, Санжар Умар каби ўзбек маҳбуслариидан бу каби буюкликлар талаб қилиш соддалик бўларди.”
Сахаров каби ҳаракат қилган буюк шахслар кўп. Масалан, афсонавий Нельсон Манделла 27 йил қамоқда ўтириб чиққанда ҳам, соғлиғимни тузатиб олай деб йўқ бўлиб қолган эмас. Ёки, 1992 йили Ўзбекистон режими “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга суиқасд уюштирганда, у ўзи ётган касалхонанинг палатасига бекиниб олмаган, касалхонани мухолифатнинг штабига айлантирган, курашни бир дақиқа ҳам тўхтатмаган.
Сиёсатга кирган, бунинг устига, мудҳиш диктатура билан жиддий курашга кирган одам келажакда нима бўлишини ҳам бироз ўйлаши, бўладиган босимларга аввалдан тайёр бўлиши керак. Санжар Умаров ҳеч нарсага тайёр эмасди, у Остап Бендер каби тўлқинли воқеалардан шахсий фойда чиқаришни ўйлаган масхарабоз эди, холос. Остапнинг сўнгги нима бўлганини биламиз, Санжарннг тақдири шундай бўлмаса ҳам, шунга ўхшаш бўлгани, балки, табиийдир.
Бир инсон фожеаси устидан кулишни истамаймиз. Лекин, Санжар Умаров ўзбеклар устидан куладиган ишлар қилганини кечиролмамиз. Қолаверса, у ўзбекларни устидан кулишга асос бўладиган иш қилишни давом эттирмоқда.
Яқинда рус сайтларида "New York Times" газетаси Санжар Умаров билан ўтказган суҳбатнинг таржимаси пайдо бўлди. Кўриниб турибдки, кимдир Санжар Умаровга жуда катта имконлари бор бўлган минбар яратиб берган. Хўш, бу минбардан ўзбек халқининг манфаатлари, ўз милатининг келажаги учун курашаётган демократик мухолифатнинг фойдаси учун фойдаланилдими? Йўқ, ўзбеклар устидан куладиган одамларнинг сони орттирилди, холос.
Остап Бендеримизнинг газетага алжирашлари ичидан икки фикрни ўқиш мумкин.
Ўзбекистонда маҳбусларга қарши қўлланиладиган қийноқларнинг айбдори - жаҳондаги энг мудҳиш 10 диктаторнинг биттаси деб ҳисобланадиган Ислом Карим бошчилигидаги режим ва шу режимнинг турли-туман амалдорлари эмас, қамоқхонадаги оддий назоратчилар эмиш. Ўзбекистонда қийноқлар систематик қўлланади, деб расман эълон қилган БМТ ҳам, балки, шу назоратчиларни назарда тутгандир? Бундай аҳмоқона фикрни муҳокама қилишни муаллифнинг ўзи кабиларга қолдирамиз.
Иккинчи фикр аввалгисидан ҳам кулгили. Ўзбекистонда қийноқларга барҳам бериш учун қамоқхоналарга видеокмералар ўрнатиш етарли эмиш. Қаранг, инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилинишга, сўз эркинлигига, мухолифат партияларининг расмий сиёсий саҳнага чиқишига, ҳақиқиқий парламент яратилишига ва охир-оқибатда мавжуд режимнинг ўзгартирилишига эмас, видеокамералар ўрнатишга интилиш керак эмиш. Режим тураверади, балки, ундан бекитиб, қамоқхоналарга видеокамералар ўрнатилади. Ёки, ўзбекларнинг Остап Бендери видеокамералар ўрнатишга рухсатни Ислом Каримдан ўзи олиб чиқмоқчимикан?
Хуллас, Санжар Умаровни “авторитар ўзбек давлатини танқид қилишга тайёр бўлган ягона ўзбек” деб тарифлаган ва “ягона ўзбек”нинг юқоридаги кулгили фикрларини баён қилган Чиверс исмли америкалик журналистнинг мақсади ўзбекларни кулги қилиш бўлса, у бунга эришди. Тўғрироғи, эришди эмас, эришган ҳам бўларди, агар бундай суҳбатни ўқийдиган ўнта америкалик чиққан бўлса.