06 October 2010
00:17 -
“Бирлик”чи Мусажон Бобожон андижонлик сафдошларга етакчилик қилишни зиммасига олди
“Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилоти Кенгашининг фаоллари Мусажон Бобожонга партиянинг вилоят конференцияси ўтказилгунига қадар партия вилоят Кенгашининг раиси вазифасини бажариб туриш мажбуриятини юклашди.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти Кенгаши расилигига 2003 йилда Акбарали Ориф сайланганди. У 2005 йил май ойидаги Андижон воқеаларидан кейин қамалиб чиққандан кейин ҳам ҳукуматнинг тазйиқлари битмагач, сиёсий бошпана олиб Данияга кетишга мажбур бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддан ҳам Андижон воқеалари бўйича ҳақиқатни жаҳон оммавий ахборотларида сўзлагани учун қамалган ва айнан “Бирлик”нинг таклифлари йўналишида иш олиб борган Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга бошлаган даврда, яъни 2008 йил бошида озод қилинган. Унга бир оздан кейин, ҳам Эзгулик” жамияти, ҳам “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоятидаги раҳбарлик вазифалари топширилди. Аммо, минг афсуски, иккала ташкилотда ҳам ишлар жонланмади. Бунинг устига, Саиджаҳон Зайнобидданнинг икки ўғли, бири сохта пул қилиш, иккинчиси қотиллик айби билан қамалди
Ҳозир Саиджаҳон Зайнобиддин ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланишни давом эттириш мақсадида “Бирлик”даги ваколатини топширди. Партия раҳбарлари унинг бу қадамини тўғри деб ҳисоблашмоқда.
Партиянинг вилоят бўлими фаолларига кўра, яқин орада вилоят ташкилотининг конференцияси ўтказилади ва партия фаолиятини жонлантириш, уни расмий рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари бошланади.
Мусажон Бобожон ҳам Андижон воқеаларидан кейин қамалиб чиққан.