04 October 2010
02:50 - Вашингтондан кейин Торонтода ҳам ўзбек маразлари рақсга тушибди
Канаданинг Торонто шаҳрида сиёсий муҳожир сифатида яшайдиган “Бирлик” фаоли Тоғбой Абдураззоқнинг яқинда сайтимизга келган мактубида тилга олинган бир воқеа бундан беш йил аввал Вашингтонда бўлган бошқа бир воқеани эслатади. Тўғриси, бу икки воқеа моҳияти билан бир-биридан фарқ қилмайди.

Вашингтонда 2005 йил 10 декабрь куни, яъни Андижонда Ислом Карим режимининг хунрезлигидан ярим йил ҳам ўтар-ўтмас, бир гуруҳ ўзбеклар Андижонда ўлганларнинг хотирасига бағишлаб эмас, кайфу-сафо қилиш мақсадида, кўнгилочар тадбир ўтказишганди. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси раҳнамолигида ўтказилган бу тадбир қатнашчиларини бизнинг сайтимиз “ўзбекнинг маразлари” деб баҳолаган ва бу воқеага бағишлаб бир қатор хабар–мақолалар эълон ҳам қилган эди. Уларнинг баъзилари билан ушбу лавҳанинг охиридаги линклар орқали танишиш мумкин.

Тоғбой Абдураззоқнинг мактубидан маълум бўлишича, Ўш ва Жалолободда ўзбекларнинг қирғин қилинишидан уч ой ўтар-ўтмас, Канадада яшайдиган ўзбек маразлари Торонто шаҳрида Вашингтондаги каби кўнгилочар тадбир ўтказишибди, ош еб ва рақсга тушиб, кўнгил очишибди. Табиий, улар ўша дақиқларда ўзбек миллатини ҳам, ўзлари ўзбек эканликларини ҳам, Қирғизистонда яқинда ўзбеклар қирғин қилинганини ҳам унутишган. Яъни, оддий маразлар, оддий ҳайвонларга айланишган.

Торонтодаги маразлар йиғилишини, бир маҳаллар “Бирлик” халқ ҳаракатини Ислом Каримнинг топшириғи билан йўқ қилишга уринган 53-54-чилар гуруҳининг фаоли Фахриддин Худойқул ва аввал Ислом Каримни, кейин бош 53-54-чи Салой Мадаминни мадҳ этиш булан шуғулланиб келган, энди мадҳ этиш учун янги исм қидириб юрган Исмат Хушев ташкил этишганмиш. Бу икки ифлос, бошқа маразлар каби, Қирғизистонда тириклай ёқиб ўлдирилган ўзбек йигитлари ва қорни ёрилиб, туғилмаган боласи суғуриб олиниб, жаҳаннам азоблари ичида ҳалок бўлган ўзбек аёлларининг хотирасига дуо ўқиш ўрнига, эчки каби сакраб, рақсларга тушишибди. Бу ҳам табиий, чунки, мараз ҳамма ерда мараздир.

Маълум бўлишича, маразлар йиғилишига Торонтода яшайдиган ҳақиқий ўзбек демократлари Эгамназар Шаймон ва Тоғбой Абдураззоқ умуман таклиф қилинишмаган, ҳамма ёзувчилар каби шамолга қараб йўналиш ўзгартириб турдагиган Холдор Вулқон эса йиғилишга келиб, дарҳол у ердан жуфтакни ростлаган.

Дарвоқе, Вашингтондаги маразлар ўз йиғилишларининг обрўсини ошириш мақсадида йиғилишларига таниқли турк олими, Вашингтон Университетининг профессори Туркар Ўздўғонни олиб келишгани, аммо у кейинчалик бу йиғилишнинг моҳиятини тушуниб қолиб, ахир бир кун Андижонга борса, бундай кўнгилочар тадбирда қатнашгани учун андижонликлардан кечирим сўрашга тайёр эканлигини айтганини хабар қилгандик.

Торонтодаги маразлар ҳам, ўз йиғилишларининг обрўсини ошириш учун, ҳеч нарсадан хабари бўлмаган, шаҳар мэрлигига номзод бўлган Rocco Rossi исмли бир аҳмоқни олиб келишибди. У ҳам ўзи қилган ишнинг моҳиятини тушунган куни ўзбеклардан кечирим сўрашга ваъда бериши шубҳасиз.

Бундай йиғилиш ўзбек мухожирларининг ахлатхонасига айланган “Янги дунё” сайтида олқишлангани ҳам табиийдир. Мараз маразнинг кўзини чўқирмиди?