26 September 2010
06:27 -
Жаҳон Банкининг директори этиб тайинланган Мисрли вазир вазирликдан истеъфога чиқди, нимага ўзбек вазирини директор қилишмади?
Дунё оммавий ахборот воситалари шу ойнинг бошида жаҳон Банки президенти Роберт Зеллик Миср Инвестицион ишлар вазири Маҳмуд Муҳиддинни банкнинг директори этиб тайинланганини билдиришган эди. Кеча Маҳмуд Муҳиддин вазирлик вазифасидан истеъфога чиққан. Миср президенти Ҳусни Муборак истеъфони қабул қилгани ҳам кеча эълон қилинди.
45 ёшли Маҳмуд Муҳиддин Мисрнинг иқтисодий ва молиявий тизимини ислоҳот қилиш ва модернизациялашда катта натижаларга эришган мутахассис сифатида танилгани ва айнан шу сабабдан Жаҳон Банкига ишга олингани айтилмоқда. У янги лавозимда камбағалликка қарши кураш, иқтисодий ва молиявий бошқарув ҳамда инсоний ресурсларни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.
Бу хабарни ўқиб, Жаҳон Банки раҳбарларининг ношудлигига ҳайрон қоламиз. Бутун дунёни ураётган молиявий инқирозни усталик билан Ислом Карим раҳнамолигида айланиб ўтишга эришган Ўзбекистон Молия вазири турганда Жаҳон Банкининг директори қилиб қандайдир мисрлик вазирнинг ишга олиниши аҳмоқликдан бошқа нарса эмас-ку! Қачон бу банкчиларнинг ақли киради?