25 September 2010
12:38 -
АҚШ президенти Роза Атунбаева билан ҳам учрашди
Қирғиз оммавий ахборот воситалари БМТнинг Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган мамлакатнинг президенти Роза Отунбоева Бош Ассамблеяда нутқ сўзлашдан ташқари БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Финландия президенти Тарье Халонен, Қувайт Бош вазири Носир Мухаммед ал-Сабах, Швецария президенти Доррис Лойтарт билан учрашувлар ўтказган, Қирғизистон – Шимолий Америка савдо кенгашининг йиғилишида қатнашган.
Кеча кеч соатларда русларнинг “Новости” агентлиги АҚШ президентининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Барак Обама ҳам Роза Отунбаева билан учрашган. АҚШ президенти Қирғизистонда бошқа тартибсизликларга йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилиш лозимлигини гапиришдан ташқари, Роза Отунбаеванинг сўнгги ойларда Қирғизистонда демократияни тиклаш учун қилаётган ҳаракатларидан ҳайратда қолганини айтган эмиш.
Қирғизистон жанубида ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистлари ташқарида қолиб, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари жазоланаётган, уйғурларнинг Хитойда ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашаёганларини ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм қирғиз махсус хизматларининг талаби билан Бишкекда ўтаётган халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари конференциясида кўрсатилмаётган, кечагина Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиянинг раиси Васила Иноят қирғиз расмийлари тарафидан Ўшга киритилмаган кунларда Барак Обама Роза Отунбаеванинг мақташга тушганини биттагина сабаби бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Бу ҳам бўлса, русларнинг қўғирчоғи бўлган қирғизларнинг Вақтли ҳукумати АҚШнинг Манас Транзит Маркази номи остида иш олиб бораётган ҳарбий базасини бекитиб қўймаслигининг олдини олиш учун ёлғондакам лангарбардорчилик қилиш.
Табиий, Обаманинг бу сўзлари Қирғизистонда демократияни бўғаётганларни рағбатлантиради, ўзбеклар устидаги босим янада ортишига йўл очади. Демак, сайтимизда ифода этилаётган “Қирғизистондаги ўзбекларни Ўзбекистондан бошқа ҳимоячиси йўқ” деган фикр яна ҳам актуаллашиб боради. Аммо, Ислом Карим раҳбарлигидаги режим ҳукмрон экан, Ўзбекистон ҳеч бир ерда ўзбекларни ҳимоя қилмайди.