18 September 2010
04:32 - Ол-а! Вячеслав Петросяннинг юбилейида Алла Пугачёва Обид Асомовнинг тановаридан таъсирланибди
Бугун Москвадан, Россия халқ артисти, таниқли қизиқчи Вячеслав Петросяннинг 65 йиллик юбилейи тантаналаридан қайтган қизиқчимиз Обид Асомов бир қанча шоу-бизнесни ёритувчи порталларга интервью берибди. Унинг таъкидича, ўзбеклар номидан Петросяннинг юбилей тантаналарида миллий чопон ва дўппида чиқиш қилган санъаткор “Тановар”ни куйлабди ва бундан Россия шоу-бизнеси қироличаси Алла Пугачёванинг кўзларига ёш келибди.

“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси томоиндан лицензияси бекор қилиниб, маҳаллий телерадиоканалларда чиқиш қилиши таъқиқланган таниқли сатиригимиз Алла Пугачёвани йиғлатдим, деб ҳазиллашган бўлса бордир, лекин Петросяннинг юбилей тантаналари ҳақиқатан ўрис шоу-бизнесида йирик воқеа бўлди. 300 дан ортиқ казо-казо меҳмонларни ортиб юрган кема Москва дарёлари бўйлаб туни билан сузиб, юмористнинг туғилган кунини нишонлади.