16 September 2010
05:50 -
Сангородда янги диагностика маркази иш бошлайди
Бугун Ўзбекистон Ичики ишлари вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/18-муассасада (Сангородда) янги диагностик марказнинг очилиш маросими ўтказилади. Халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига яратилган мазкур марказ тақдимотига жамоатчилик вакиллари, дипломатик корпусларнинг ташрифи кутилмоқда. Афсуски, марказ, унинг фаолияти ҳақида бирорта расмий хабар мавжуд эмас.
Марказ ходимларидан бирининг таъкидича, диагностик асбоб-ускуналар қамоқхоналарда кун сайин ортиб бораётган юқумли касалликларнинг олдини олиш, маҳкумларни замонавий усулларда даволашга хизмат қилади. Ҳозирда мамлакат қамоқхоналарида ОИТС, сил ва бошқа касалликлардан кўплаб маҳкумларнинг вафот этаётгани маълум, дейди мухбиримиз.