09 September 2010
07:22 -
Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилган рассомга Ангела Маркел мукофот топширди
Муҳаммад пайғамбарни кариктура қилиб расмлар чизган даниялик рассом Курт Вестергаардга кеча Германия канцлери Ангела Меркель Европанинг матбуот эркинлиги бўйича энг обрўли М100 Media Prize 2010 мукофотини топширди, дейилади ББС радиосининг рус тилидаги хабарларида.
Ангела Маркель Потсдам шаҳридаги мукофотни топшириш маросимида матбуот эркинлиги ҳақида нутқ ҳам сўзлаган ва Курт Вестергаардни матбуот эркинлигини ҳимоя қилган мард одам сифатида олқишлаган. “Унинг расмлари қанчалик яхши ёмонлигининг аҳамияти йўқ. У бундай расмлар чизишга ҳақлими? Ҳа, ҳақли!”, дебди Германия канцлери.
Хабарда айтилишича, кеча даниялик рассомнинг 75 ёшлик юбилейи экан.
Маълумки, Курт Вестергаарднинг карикатураларини жуда кўп Европа газеталари рассомга бирдамлик изҳор этиш учун ўз саҳифаларида беришган. "Ҳаракат" сайтининг бундай мақсади йўқ, аммо ҳақиқатни билишимиз керак.