09 September 2010
01:26 - Сирдарёлик ўқувчиларга жамоат транспортида текин юришга имтиёз берилди, лекин улар пахтада
Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори билан вилоятда фаолият олиб бораётган 48 та ўрта махсус билим юрти ўқувчиларига шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконияти берилди. Ҳокимлик қарорига кўра, бу имтиёздан асосан қишлоқ ёшлари фойдаланишади, яъни вилоят маркази Гулистонда таълим олаётган ўқувчилар транспортда бепул юриши мумкин. Бироқ ҳокимнинг бу мурувватини ҳали ўқувчиларнинг ўзлари эшитгани йўқ, улар оаммавий равишда пахта теримига жалб қилинган, пайкалларда жавлон уришмоқда.