05 September 2010
00:33 -
Ҳамид Карзай Толибон билан музокаралар учун Тинчлик Кенгаши тузди, аммо тинчликдан дарак йўқ
Бугун Афғонистон президенти Ҳамид Карзай вазифаси Толибон билан музокаралар олиб бориш бўлган Тинчлик Кенгаши тузилганини эълон қилди. Аммо, кенгашнинг таркиби Рамазон байрамидан кейин очиқланар эмиш.
Бундай кенгаш яратиш ғояси шу йил июнь ойида Қобулда ўтказилган Афғонистон қабилаларининг раҳбарлари ва оқсоқоолари иштирокидаги 1600 кишилик Жирға тарафидан кўтарилган эди.
Маълумки, шу йил бошида Ҳамид Карзайнинг музокаралар олиб бориш ҳақидаги толибларга қилган таклифи рад этилган. Толибон музокаралар бошланишидан аввал НАТО ва АҚШ кучлари мамлакатдан чиқиб кетиши ва Афғонистон исломий давлат деб эълон қилинишини талаб этганди.
Яна шу нарса ҳам маълумки, умумий сони 150 минг бўлган НАТО ва АҚШ қўшинларини 2011 йилнинг июль ойидан олиб чиқиб кетишга бошлаш ҳақида АҚШ президенти Барак Обама ваъда берган, аммо бунинг учун аввал Афғонистоннинг хавфсизлиги таъминланишини гапирган эди.
Шулардан хулоса қилиш мумкинки, яқин орада Толибон билан музокаралар бўлмайди, Ғарб қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш 2011 йилнинг июлида бошланмайди, бошланса ҳам, номигагина бўлади.
Ҳамид Карзайнинг 2014 йилгача мамлакат хавфсизлигини ўз кучи билан таъминлаш ва Ғарб қўшинларини чиқиб кетишига эришиш бўйича режалари бажарилиши учун эса, аввал илдизлари Покистонда бўлган Ал-Қоида ва Толибон бутунлай тор-мор этилиши керак.