04 September 2010
02:38 -
Европарламент депутати Орол денгизи атрофини кўриб даҳшатга тушибди, шундай бўлса ҳам Ўзбекистон ҳукуматини олқишлабди
Европа Парламентининг депутати Струан Стивенсон шу кунларда қуриб бораётган Орол денгизи атрофидаги аҳвол билан танишиб даҳшатга тушганини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига айтибди. Унинг гапларига кўра, шу йил кузда Европа парламентида Орол денгизи муаммоларини муҳокама қиладиган конференция бўлади. Бу ердаги муаммоларни тезда ҳал қилиш учун Ғарбнинг ёрдами керак, дебди у агентликнинг мухбирига.
Струан Стивенсон Орол атрофидаги аҳқолни кўриб даҳшатга тушиш билан чекланмабди ва Ўзбекистон ҳукуматининг денгиз атрофидаги вазиятни тузатиш учун қилаётган уринишларини олқишлабди. Ўзбекистон ҳукумати бу йўналишдаи деярли ҳеч нарса қилмаётганини ҳисобга олсак, тахмин қилиш мумкинки, “Жаҳон” агентлигининг мухбири ёлғон гапларнии ёзмоқда ёки Ғарблик сиёсатчи ҳам ўзбек палови ва коньяги қаршисида тиз чўккан. Ҳар ҳолда, биринчи тахмин тўғри бўлса керак.