29 August 2010
07:04 -
Нью-Йоркда мусулмонлар маркази қуриладиган жой ва қурилиш ҳаражатларидан солиқ олинмаслиги ҳақида
Reuters агентлигининг New York Times газетасига асосланиб хабар беришича, 2001 йил 11 сентябрда террористик ҳужум натижасида йўқ қилинган эгизак миноралар (расмий номи – Жаҳон Савдо Маркази) яқинида, таркибида масжид ҳам бўладиган, мусулмонлар марказининг қурилишидан солиқ олинмаслиги мумкин. Чунки, бу марказ қурилишининг ташаббусчилари бино учун даромад олинмайдиган, хайр-саховат жойи мақоми олиш ҳаракатидалар. Бу мақсадда солиқ олинмайдиган $70 миллион миқдорда пул йиғиш режалари ҳам бор.
Агар бундай лойиҳанинг тарафдорлари унга қарши чиқаётганлар устидан ғалаба қозонишса, Ислом маркази расмда кўрсатилган бино ўрнида қурилади. Бундай кичина жойда, бунинг устига масжид эмас, Исломий марказ сифатида қуриладиган иншоат на Нью-Йоркнинг архитектурасига, на ундан 2 квартал нарида, Жаҳон Савдо Маркази ўрнида қуриладиган хотира мажмуасига таъсир кўрсатолмаса керак.