27 August 2010
03:12 - Депутатлар ичкилик тарғиботига қарши
Бугунги газеталарда пайдо бўлган хабарларда таъидланишича, Ўзбекитсон Оли Мажлисининг қонунчилик палатаси спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари рекламасини таъқиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилган. Мазкур қонун лойиҳаси Сенат томонидан ҳам маъқуллангандан кейин, бу хилдаги рекламалар оммавий ахборот воситаларида намойиш этилмайди.

Газеталар мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг катта қисми алкоголь ва тамаки маҳсулотлари гирдобига тушиб қолаётгани боис қабул қилинганини таъкидлаган. Ижтимоий сўровлар натижасига мувофиқ, мамлакат аҳолисининг тенг ярми ё ичади, ё чекади.

Бироқ ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан етарлича қўллаб-қувватловга эга бўлган бу соҳанинг тарғиботига эҳтиёж йўқ, шундоғам ичкиликбозлик ҳукумат томонидан мунтазам рағбатлантирилади. Ҳар бир туманда алкоголли ичимликларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод мавжуд, улар мамлакатнинг йирик корчалонлари томонидан бошқарилади. Алкоголли маҳсулотларнинг нархи жуда паст. Уни сотмайдиган ёки сотишни таъқиқлаган дўкон, кафе ва ресторанлар ёпилади.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, масхарабоз Парламентнинг бу ҳаракати албатта ижобий, бироқ самарасиз эканини тан олиш лозим. Муаммони ҳал этишнинг самарали йўлларидан бири – алкоголь ичимликлар нархини кескин оширишдир. Аммо, Ислом Карим бундай қилишдан қўрқса керак.