26 August 2010
06:38 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Лев Пономарев уч кунлик маъмурий қамоқ жазоси олди
Кеча кундузги хабарларимиздан бирида рус демократларидан Борис Немцов ва Лев Пономарев милиция томонидан ушлангани, уларга қарши “ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиш” айби билан маъмурий иш очилиб, иш судга юборилгани, аммо суд далиллар етарсиз дея ишни қайта терговга юборганини рус аммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар қилган эдик.
Рус ахборот воситаларининг “Бирдамлик” ҳаракати матбуот котиби Ольга Шоринага асосланиб билдиришича, кеча кечқурун Москванинг Пресненск туман суди Лев Пономаревни уч кун маъмурий қамаш ҳақида ҳукм чиқарибди. Суддан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг аҳволи ёмонлашган, чақирилган “тез ёрдам” машинаси уни касалхонага олиб кетган.
Демак, Лев Пономарев ва Борис Немцовнинг иши қайта терговга юборилгани ҳақида русларга асосланиб биз ҳам тарқатган хабар аниқ бўлмаганга ўхшайди.
Борис Немцовнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч нарса маълум эмас.