20 August 2010
01:22 -
Ўшда яна алғов-далғов: Қирғизлар шаҳар ҳокимини ҳимоя қилмоқдалар ва ўзбекларни ҳимоя қилган ҳуқуқ ҳимоячисини калтакладилар. Ўзбекларнинг ҳолига вой!
Мустақил қирғиз ахборот воситаларининг билдиришича, бугун Ўш шаҳар ҳокимлиги олдида ишдан олингани ҳақида гап тарқалган ҳоким Мелис Мирзакматовни ҳимоя қилувчиларнинг митинги бўлди. Аввалига митингда 200-300 киши борлиги айтилди, кейинги хабарларда қатнашчиларининг сони 3 мингга чиқди.
Маълумки, Мелис Мирзакматов Ўшда ўзбеклар қирғин қилинган кунлари шу ишларга феълан раҳбарлик қилганлардан бири эди. Аммо, ҳалигача уюшолмаган ва ҳеч қандай ёрдамсиз қолган ўзбеклар ҳам бу ҳокимни қўллаб қувватлаётгани маълум бўлмоқда. Масалан, Ўзбек миллий марказининг раҳбари Қирғизистон раҳбарларига мактуб йўллаб, ҳокимга “Қирғизистон қаҳрамаон” унвони беришни сўраган. Бугунги митинг қатнашчилари ичида ҳам ўзбеклар бор бўлса ҳайрон қолиш керак эмас.
Айни хамонда, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг билдиришича, бугун Ўшда “Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, "Қилим шами" нодавлат ташкилоти раҳбари Азиза Абдурасуловани 18 август куни Ўшда бир гуруҳ қирғиз аёллар тутиб олиб урди. Унинг калтакланишига Қирғизистон Омбудсмани Турсунбек Ақуннинг бир кун аввал мамлакат ТВси орқали қилган баёноти сабаб бўлди”.
Маълум бўлишича, Қирғизистон Омбудсмани Турсунбек Ақун 17 август куни ТВ орқали баъзи ҳуқуқ ҳимоячиларини Ўш ва Жалолобод воқеаларини нохолис ёритишда айблаган экан. Табиий, у ўзбеклар қирғизлар томонидан қирғин қилинганини очиқча айтган ҳуқуқ ҳимоячиларини, хусусан, Азиза Абдурасуловани назарда тутганди. Эртаси куни уни қирғиз аёллари Абдурасуловани сотқинликда айблаб калтаклашган.
Кўриниб турибдики, Қирғизистон 7 апрелдаги давлат тўнтаришидан кейин Ўзбекистон каби диктаторлик давлатига айланмоқда. Қирғизистон Омбудсменининг Ўзбекистонникидан фарқи қолмади. Ўзбекистонда ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларини турли аёллар гуруҳлари калтаклашгани оддий воқеа бўлганини ҳамма билади.
Демак, 11-14 июнь кунлари ўзбекларнинг қирғин қилинишига феълан йўл очиб берган Вақтли ҳукумат яна ўзбекларни қирғин қилади Аввалги қирғин кўча-майдонларда бўлган бўлса, энди Хавфсизлик Хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ертўлаларида бўлади. Худди Ўзбекистонда каби.
Ўзбекистонда режим ўзгариб, ўзбекларни ўйлайдиган одамлар ҳукуматга келмагунча, Ўзбекистон ўзбекларининг ҳам, Қирғизистон ўзбекларининг ҳам ҳимоячиси йўқ. Халқаро ҳамжамиятдан нажот кутиш эса, калтафахмликдир. Ўзбеклар йиғи-сиғи қилиш одатидан воз кечиб, нима қилиш кераклигини ўйлайдиган, ўзини-ўзи ҳимоя қилоладиган кучга айланмагунча, аҳвол шундайлигича қолаверади.