17 August 2010
04:11 -
“Ментовская турма” тўлиб-тошди - ҳукуматнинг ақли шошди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган 64/21-муаасаса, тўғрироғи, “Ментовская турма” 400 нафар маҳбусга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаб, қамоққа олинган шахслар жазо муддатларини ўтайди. Ўзбекистон қамоқхоналари орасида “рай” (жаннат) номи билан машҳур қамоқхонада собиқ “сотрудник”ларга барча шароитлар муҳайё қилинган. Муассаса биқинида мўъжазгина чойхона фаолият юритади, муассасага кириб-чиқиш ҳам ортиқча муаммо туғдирмайди. Ҳар ҳолда, бошқа қамоқхоналарга қараганда бу ерни жаннатга ўхшатса бўлади.
Бироқ муассасада 1300 дан ортиқ маҳбуслар сақланмоқда, икки кишилик камераларда 5-6 кишигача маҳбус ўтирибди. Ҳатто Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича Давлат масалаҳатчилари, Бош прокурор ўринбосарлари ҳам сиқилиб қолган муассасага сони ортиб бораётган янгиларни жойлаштириш мушклотлар туғдирмоқда экан. Апрель-май ойларида маҳбусларнинг каттагина қисми Қарши ва Навоий шаҳарларидаги муассасаларда очилган янги бўлимарга кўчирилди, лекин муаммо бу билан ҳал бўлмаяпти, дейди маҳбуслардан бири билан суҳбатлашган мухбиримиз.
Ҳозирда янгитдан қамоққа олинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари ходимларининг каттагина қисми Тоштурмада тутиб турилибди. Ўзбекистон ҳукумати кучишлатар тизимлар вакилларининг янги тўлқинини сийлаш учун бошқа бир жаннат қуриш масаласини кўрмоқда экан.