13 August 2010
01:22 - Беш ёшли қиз педофилия қурбони бўлди
Кеча Қашқадарё вилояти Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси 2-микрорайон 6-уй ертўласидан зўрланиш натижасида ўлдирилган 5 яшар қизчанинг жасади топилди. Қизнинг асли фарғоналик бўлган отаси шаҳарча ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда шартнома асосида бўлинма командири сифатида ишлаётган эди.

Кечанинг ўзидаёқ қотил ҳибсга олинди, у маст ҳолатда қўшни уй ертўласида ухлаб ётган жойида ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 39 ёшли гумондон жабрланувчининг отаси билан узоқ йиллик низода экан, 5 ёшли қизча режалаштирилган суиқасд қурбони бўлибди. Қотил ҳам асли фарғоналик бўлиб, туманнинг Трукманистон жамоа хўжалигида вақтинчалик яшаган ва ҳодисага тайёрланган.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан Нишон тумани прокуратураси жиноят иши қўзғатди, тергов ҳаракатлари бормоқда.