05 August 2010
04:04 -
Масхарабозликка янги дипломатлар жалб қилинмоқда
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Хитой режимининг мамлакатимиздаги элчиси Юй Хунзиюннинг "Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовор” номли мақоласи чоп қилинди. Ўзбек-Хитой муносабатларининг ҳозирги аҳволи бир қатор залворли рақамлар билан тилга олган элчи ўз интервьюси қуйидигача хотималайди: "Президент Ислом Каримовнинг оқилона раҳбарлиги туфайли Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунлариданоқ ўзининг тўғри ривожланиш йўлини танлаб олдди ва ислоҳотларни изчил, босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. "Ўзбек модели" негизидаги беш тамойил улкан аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатингиз молиявий-иқтисодий ривожланишида муҳим асос бўлди." Ислом Каримов раҳнамолигида миллионлаб ўзбеклар бошқа мамлакатларда мардикорлик қилишга маҳкум бўлганини элчи, табиий, эсга олмайди.