05 August 2010
02:15 - Тошкентдаги “Ёшлик” (собиқ Комсомол) кўлига яна бир ўспирин чўкиб кетди
Пойтахтнинг машҳур собиқ Комсомол кўлидан кеча мавсумдаги 6-нчи ўспириннинг ўлиги олиб чиқилди. У Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётининг 21 ёшли ходими бўлиб, кўлнинг гирдобларидан бирига тушиб кетган. Мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди. Шу йилги мавсумнинг ўзида олтинчи ўспириннинг бошини еган кўл санитария талабларига жавоб бермайди, бу ерда хавфсизлик чоралари кўрилмаган.