30 June 2010
02:43 -
“Ҳаракат” агентлигидан кейин АҚШ дипломати ҳам ўзбек қочқинларининг Қирғизистонга ҳайдалишини қоралади

Фақат русча саҳифаси бўлган gazeta.uz сайтида кечқурун тарқатилган хабарда билдирилишича, икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келган АҚШ Давлат Котибининг аҳоли, қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ёрдамчиси Эрик Шварц мамлакат расмийлари билан Фарғонадаги қочқинлар муаммоларини муҳокама қилган эмиш.
Қочқинлар аллақачон Қирғизистонга ҳайдаб чиқариб бўлингани сабабли, бу муҳокама қанчалик кулгили бўлганини тушуниш қийин эмас.
Хабарда айтилишича, Эрик Шварц Қирғизистонда вазият беқарор бўлган пайтда қочқинларни орқага қайтариб юборилиши маълум маънода хавотирлик туғдираётганини ҳам айтибди. Дипломатия тилидан оддийга айлантирсак, АҚШ расмийси ҳам қочқинларнинг ҳайдаб чиқарилишини қоралабди.