22 June 2010
12:25 -
Барак Обама ва Дмитрий Медведев Қирғизистон бўйича қўшма баёнот эълон қилишмоқчи
Русларнинг “Новости” агентлиги Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходькога асосланиб хабар беришича, 24 июнь куни АҚШ ва Россия президентлари Вашингтонда ўтказиладиган музокаралар сўнгида Қирғизистон бўйича қўшма баёнот эълон қилишади.
Ҳозир ўша баёнотнинг матни устида иш олиб борилаётган эмиш.
Тахмин қилиш мумкинки, бу баёнотда Қирғизистоннинг жанубидага қонли воқеалар бўйича юракларни эзадиган сўзлар айтилади, ўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилинади. Аммо, энг муҳими, вазиятни тезроқ нормаллаштириш кераклигини баҳона қилиб, ўзи қонунсиз бўлган Вақтли ҳукуматга ноқонуний референдум ўтказиш учун яшил чироқ ёқилади. Ваҳоланки, ҳозирги шароитда референдум ўтказишга ҳеч қандай шароит йўқ ва айнан референдумдан кейин яна ҳам ёмон кунлар бошланади.
Қирғизистон ўзбеклари референдумда қатнашмасликлари ва унинг натижаларини тан олмасликларини олдиндан эълон қилишлари керак. Шундай қилинсагина, вазиятни ҳақиқий нормалаштириш йўлида ўзбеклар манёврлар қилишга имкониятлар қолади. Табиий, Ўзбекистон Қирғизистон ўзбекларининг бундай қадамларини қўллаб-қувватласа.
Лекин, Ислом Каримнинг сўнгги баёнотларидан кўриниб турибдики, унга Кремлдан Россия чизган чизиқдан чиқмаслик хусусида қатъий топшириқ берилган. Демак, Қирғизистон ўзбекларини қўллаб-қувватлаш бу ҳукумат кетгандан кейин бўлади. Қирғизистон ўзбеклари ўша келадиган кунлар учун ҳозирданоқ замин тайёрлашлари лозим.