20 June 2010
16:27 - Қримдаги қотиллик қримтатарлар билан славянлар орасида таранглик чиқариши мумкин
Украина ахборот воситалари 18 июнь куни Қримнинг Жонкой шаҳарчасида 27 ёшли қиримтатар йигит славян болани ўлдиганини ҳақида хабар тарқатдилар. Маълум бўлишича, ўша йигит бир гуруҳ болалар қум ўйнаётган майдончага келиб, бир болани “осмондаги чиройли қушга қара” деб чалғитган ва бола бошини кўтаргач, ўткир бир жисм билан унинг бўйнига уриб қочиб кетган. Бола ўлган. Воқеанинг гувоҳлари – ўлган боланинг 3 ёшли синглиси ва 5 ёшли қўшниларнинг боласи – берган кўрсатмалар асосида, қотил 3-4 соатдан кейин ушланган.

Қримтатарлар Мажлиси бу хусусда баёнот тарқатиб, бу фожеани миллатлараро тарангликка айлантирмасликка чақирди. Қотил қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар қонун бўйича жазоланиши керак, дейилади баёнотда. Ўлдирилган боланинг оиласига таъзия изҳор қилган Қримтатарлар Мажлиси қотилнинг психологик муаммолари борлиги, у психоневрологик диспансерда ҳисобда туришини урғулаган.