18 June 2010
13:00 - Россия Ўзбекистонга қочқинларни қабул қилишда ёрдам бермоқчи
Россия агентликларининг хабарига кўра, бу мамлакатнинг президенти Дмитрий Медведев ўз мамлакатининг Фавқулодда ҳолатлар ва Ташқи ишлар вазирликларига қочқинларни қабул қилиш масаласида Ўзбекистонга ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссарлиги Қирғизистонда 400 минг киши ўз турар жойини ташлаб қочишга мажбур бўлгани, улардан 100 минги Ўзбекистонда бошпана топгани ҳақида гапирмоқда. Россиянинг ёрдами нимадан иборат бўлиши хабарларда айтилмайди.