25 February 2006
04:00 - 23:30 - Сенат Каримовнинг Россия билан дўстлашиш аҳд-паймонини тугал расмийлаштирди - Ўзбекистонда рус тили ўз иқтидорига қайтмоқда, “мухолифатчи” ёзувчилар қаерда? 6:00 - Буш: "цветные революции" – национальные интересы
23:30 - Сенат Каримовнинг Россия билан дўстлашиш аҳд-паймонини тугал расмийлаштирди

Бугун, Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси ялпи мажлисининг иккинчи куни Сенат аъзолари иқтисодиёт ва ташқи сиёсат соҳасида бир неча қонун ҳужжатларини тасдиқладилар. Ташқи сиёсат соҳасидаги қонунларни муҳокама қилишда бирорта ҳам сенатор мунозарали фикр айтмади.

Шундай қилиб, юқори палата Ўзбекистон билан Россия ўртасида ҳукуматлараро тузилган ва қуйи палата депутатлари томонидан аллақачон оқ фотиҳа олган аҳдномаларга сўнгги нуқта қўйди. 2005 йил 14 ноябрида Москвада имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома“ни, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё Иқтисодий хамжамиятини таъсис этиш хақидаги Шартнома (2000 йил 10 октябри)“га қўшилиши тўғрисидаги Баённома“ни, “Евроосиё Иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш ҳақидаги Шартнома (2000 йил 10 октябри)“га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома“ни ратификация қилишга оид қонунлар тасдиқланди.

Булардан ташқари, сенаторлар “ГЎУАМга иштирокичи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиши тўғрисидаги конвенция“ни денонсация (бекор) қилдилар. Ялпи мажлисда Украина ва Покистонга янги элчилар тайинланди, Исроилдаги элчи лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистонда рус тили ўз иқтидорига қайтмоқда, “мухолифатчи” ёзувчилар қаерда?

Ўзбекистонда рус тилига эътибор тобора кучайтирилмоқда. “Ўзбек мактабларида рус тилини ўқитиш“ мавзуида 23–24 февраль кунлари Тошкентда бўлган катта анжуман ҳам шундан далолат беради. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, “Росзарубежцентр“нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Россия элчихонаси ва Рус маданият маркази томонидан ташкил этилган бу анжуманда республикамиздаги мактабларда рус тилидан дарс берувчи “илғор“ ўқитувчилар қатнашдилар. Анжуман ташкилотчиларига кўра, бундан мақсад ушбу ўқитувчилар малакасини оширишдир.

Педагогик доираларда ўзбек мактабларида рус тилидан дарс бериш соатларини кўпайтириш режаланаётгани ҳам айтилмоқда. Оддий кишилар ўртасида эса ўзбек алифбосини жорий этилаётган латин ёзувидан воз кечиб, кирилл ёзувида қолдириш тўғрисидаги миш-мишлар юрибди.

Тарихдан шуни эслай керакки, ўтган асрнинг 70-чи йилларида Москва бутун Совет жумҳуриятларида рус тилига бўлган муносабатни яна ҳам юқори даражага олиб чиқиш учун катта бир кампания бошлаганда, бу масаладада карвонбошилик қилишнисЎзбекистонга топширган ва Тошкентда шахсан Шароф Рашидовнинг ташаббуси ҳамда иштирокида умумиттифоқ конференция ўтказилганди. Сўнгги йилларда Москва ҳар томонлама заифлашиб бораётгани туфайли рус тилига қизиқиш жиддий шаклда камайган бўлса, ҳозир Москва яна қўшни вассалларига тўғридан тўғри кўрсатма бериш йўлига ўтди ва “ташаббусни” яна ўзининг ишонган тоғи ҳисобланган ўзбек раҳбарларига топширмоқда.

Қайта қуриш йилларидаги эркинлик пайтида ўзбек тилинининг ролини оширишга учун кураш бошланди. “Бирлик” халқ ҳаракати бу курашнинг бошида эди. Ўша йиллари рус тили ҳақида фақат нафрат билан гапирадиган Дадахон Ҳасан ва Салой Мадаминов каби ёзувчилар мустақилликдан кейин Ислом Каримовнинг бир-икки ёлғон гапига учиб, уни қўллаб қувватлаш йўлига ўтиб олдилар ва унинг позицияларини мустаҳкамлашга етарлича ҳисса қўшдилар. Қизиқ, улар бугун қилган ишларидан пушаймонмилар?

Ёки, даромaд манбаи ўзбек тилида бир нарсалар битиш бўлган бошқа бир ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад 1990 йидаги Ўзбекистон Олий Советига сайлов олди кампаниясининг бошига Шароф Рашидовни оқлаш мавзусини чиқаргани, 1991 йил 31 сентябрдаги машҳур Олий Совет сессиясидан бир ҳафта ўтар ўтмас Ўзбекистон телевидениесида махсус программа билан чиқиб, Каримовни оёғидаги бармоғидан бошидаги сочигача мақтагани, ўшанда: “Мен Каримовни билмас эканман, энди билдим (яъни, охирги бир ҳафта ичида, Каримов уни ўз олдига ишга олгандан кейин, демоқчи. - ”Ҳаракат”), у киши кеча кундуз ухламасдан халқимизнинг ғами билан яшар экан” деганини эсласа, бурнидан бир қадам илгарини ҳам кўролмайдиган сиёсатчи эканлигидан афсусланармикан?

Дарвоқе, халқимизнинг ҳозирги аёнчли аҳволга тушишида, Каримов билан баробар, Каримов учун энг керакли даврда уни ҳар тарафлама мақташ ва ҳалқни алдашни ўзига касб қилиб олган ёзувчилар, хусусан, бугун мухолифатчилигини иддао қилаётган ёзувчилар ҳам борлигини ҳамма тушунармикан?

Тушунмаса, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Халқни алдаш, унинг “нонини туя қилиш” давом этаберади. Ўзбек тили яна кўча тилига айланади, давлат тили яна рус тили бўлади. Москванинг одами Каримовнинг мақсади шу.

6:00 - Буш: "цветные революции" – национальные интересы США

Президент США Джордж Буш заявил, что "цветные революции" входят в сферу интересов Америки. "25 лет назад в мире насчитывалось только 45 демократий. Сейчас их 122. Только за последние 4 года 110 млн человек пополнили ряды свободных людей. В наши дни мы стали свидетелями революции роз, оранжевой, пурпурной, тюльпановой и кедра, и это только начало. Свобода марширует по планете", – заявил Буш, выступая перед Американским легионом в Вашингтоне.

"Это – наши национальные интересы", – добавил Буш.

“Возьмем, к примеру, Дальний Восток. Мой отец, как и многие ваши родственники, воевал с японцами. Он был 18-летним пилотом. 60 лет спустя его сын сотрудничает с премьером Японии по налаживанию безопасности в мире. Шагая в будущее, Америка должна быть уверена в способности демократий приносить плоды в мире ”, – продолжил президент.

“После падения коммунизма в восточной Европе, такие страны , как Словакия, Румыния и Украина в течение многих лет боролись с наследием прошлого, прежде чем свобода победила”, - заявил Буш. // The Washington Post