18 February 2006
04:00 -
21:00 - “Эзгулик“нинг Марказий Бошқаруви мажлиси

Бугун Тошкентда, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик“ жамияти идорасида жамият Марказий Бошқарувининг навбатдаги мажлиси бўлди. Унда “Эзгулик“нинг минтақавий ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Мажлисда жамиятнинг навбатдан ташқариги 6-Қурултойи (2005 йил ноябри) дан ҳозиргача ўтган даврда қилинган ишлар тўғрисида “Эзгулик“ раиси Васила Иноят ва минтақавий ташкилотларнинг раҳбарлари сўзлаб беришди.
Марказий Бошқарув аъзолари ўзларининг бу галги мажлисига “Эзгулик“ тузилганига 4 йил тўлган кунда тўпландилар. Лекин, уларнинг айтишларича, ўтган йиллардагидан фарқли равишда Андижон воқеаларидан кейинги ойларда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишлаши учун вазият анча мураккаблашди. Айрим жойларда ташкилотни обрўсизлантириш ёхуд унинг шаънига туҳмат қилиш ҳоллари учрамоқда. Жамиятнинг 10 га яқин фаоли ё қамалди, ёки мамлакатни тарк этди. “Эзгулик“ка Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳуқуқий мақом берилган бўлишига қарамай, унинг Адлия вазирлиги ва бошқа расмий идораларга инсон ҳуқуқлари муаммолари юзасидан ҳилаётган мурожаатлари ва бераётган таклифлари асосан жавобсиз қолмоқда.
Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари учун юзага келтирилган қийин вазиятга қарамай жамият ўз фаолиятини дадил давом эттирмоқда ва муайян натижаларга эришмоқда. Масалан, Андижон воқеаларига даҳлдорликда айбланган “бирлик“чи ва “эзгулик“чиларнинг қамоқдан озод этилишида ташкилотнинг ҳам катта ҳиссаси бор.
Марказий Бошқарув мажлисида “Эзгулик“нинг Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги ташкилотлари ишини жонлантириш ва жамият қошида Ёш “эзгулик“чилар клубини очиш ҳақида қарорлар қабул қилинди. Бу клуб 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида инсон ҳуқуқларига оид билим ва ғояларни тарғиб қилади, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ёрдам беради.
Мажлисдан кейин Бошқарув аъзолари учун илмий-амалий семинар ташкил қилинди. Семинар эртага ҳам давом этади.