04 June 2010
04:03 - Freedom House: “Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида яна ёмонларнинг ёмони...”
Штаб-квартираси АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти жаҳондаги матбуот эркинлиги аҳволи борасида галги йиллик ҳисоботини очиқлади. Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни мунсабати билан янграган хитобда Ўзбекистон сўз эркинлиги йўқ давлат сифатида тилга олинган.

Икки юзга яқин мамлакатдаги сўз эркинлиги аҳволини ўрганган ташкилот шартли равишда давлатларни уч тоифага бўлибди: "эркин", "қисман эркин" ва "эркин бўлмаган". Ҳар галдидек, Ўзбекистон бу сафар ҳам рўйхатни бошқармоқда, яъни ёмонларнинг ёмонлари рўйхатини. Тўғрироғи, у рўйхатнинг охири ўнлигида жой олган.