03 June 2010
13:12 - Қирғизистонда давлат тўнтаришининг сири очилди, бу мамлакат саноатнинг ўсиши бўйича МДҲда биринчи экан
МДҲнинг Давлатлараро Статистика Комитетининг маълумотига кўра, шу йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон саноатнинг ўсиши бўйича МДҲда лидер экан. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу мамлакатда саноатнинг ўсиш темпи 61,3 фоизга ортибди. Иккинчи ва учинчи ўринда Тожикистон ва Арманистон экан, уларда саноатнинг ўсиш темпи 16% ва 12,9%.

Бошқа мамлакатларда бу рақам қуйидагича: Украина - 12,6%, Қозоғистон - 11,8%, Россия - 6,9%, Беларусия - 6,1%, Молдова - 5,5%, в Озорбайжон - 5,2%.

Туркманистон ва Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида маълумот йўқ.

Бундан чиқди, Қирғизистон саноат ўсиш тeмпи бўйича МДҲда биринчи ўринга чиққани сабабли, бунга эришган ҳукумат ағдарилган экан.