02 June 2010
05:45 - Қирғизистон вазири русча фамилиясини ўзгартирди, ўзбеклар нима қилмоқчи?
Қирғизистон Ички ишлар вазифасини вақтинча бажарувчи, “Ота Макон” партияси раисининг ўринбосари Болотбек Эсентаевич Шерниязов исмини ва анъанавий русча ёзиладиган фамилиясини ўзгартирди, дейилади АКИпресс агентлигининг хабарида.

У янги паспорт олибди, унда вазирнинг исми Болот, фамилияси Шер шаклида ёзилибди. Хуллас, энди у Болот Шер. У паспортида русчасига ота исмини ёздиришдан ҳам воз кечган.

Марказий Осиё мамлакатлари ичида расман бўлмаса ҳам феълан исм-фамилиясини миллий анъаналаримизга мос келадиган қилиб ўзгартирган сиёсатчи “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат эди. “Ҳаракат” сайти ҳамма ўзбекларни шу каби қадам қилишга ундаб, уларнинг исм-фамилияларини “-ов” ёки “-ев” қўшимчаларисиз беришни одат қилган. Яқинда тожик президенти фамилиясини русча ёзишдан воз кечганди.

Аммо ўзбеклар ичида расман исм ўзгартириш кампанияси ҳали бошланмади. Аслида, аллақачон бошланиши керак эди.