06 February 2006
04:00 -
23:00 - Ўзбек-қирғиз чегарасида ўзига хос "тартиб" шаклланган
- Тошкентда йирик анжуманга мезбонлик қилади
18:00 - Ўзбекистонга инвестициялар келмокдами, ёки биздан кочмокдами?
23:00 - Ўзбек-қирғиз чегарасида ўзига хос "тартиб" шаклланган
Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари келишувиига мувофиқ иккала давлатнинг Фарғона водийсидаги туман ва овуллари аҳолиси беш кун муддатга визасиз борди-келдиларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу ҳақда 4 февраль куни Андижон вилоят телевидениеси хабар беришига карамай чегарада посбонлар томонидан таъмагирлик, муайян маблағ эвазига одамларни чегарадан ўтказиб қўйиш давом этмоқда. Асосан Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридаги бозорга боришга интилаётган ўзбекистонликлар ўтишнинг эркин эканлиги ҳақидаги эълонларнинг осиб қўйилганига қарамай маҳаллий айланма йўллардан олиб борувчи йўлбошловчиларнинг хизматидан фойдаланишмоқда.
Чегарадан ўтишнинг бирмунча эркинлаштирилгани хақидаги эълонлар Қирғизистон чегарасига борувчи йўлдаги масканларда ҳам пайдо бўлди. Шундай бўлса-да, Киргизистонга ўтиш жойларида милициянинг махсус бўлинмаси навбатчилик қиляпти. Бу ердаги манзара, одамларнинг кўплиги АҚШга интилаётган мексикаликлар оломонини эслатади.
Тошкентда йирик анжуманга мезбонлик қилади
Эртага Тошкентда гиёҳванд ва психотроп моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш, айлантириш ва фойдаланишни назорат вилиш тўғрисидаги Меморандумга аъзо бўлган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғиладилар. Йиғилиш БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳомийлиги остида ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Меморандум 1996 йил 4 майда Ўзбекистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирликлари рахбарлари ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноят бўйича бошқармаси (БМТ ГМЖБ) томонидан имзоланган. Кейинроқ бу гурухга Россия ва Озарбойжон ҳам қўшилган.
18:00 - Ўзбекистонга инвестициялар келмокдами, ёки биздан кочмокдами?
Ўтган жума куни “Интерконтинентал“ мехмонхонасида Ўзбекистонга келиш ўрнига ундан кочаётган инвестициялар масаласига багишланган анжуман бўлди. Республика Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Савдо-саноат палатаси биргаликда ташкил этган бу йигинда иктисодиёт сохасидаги вазирликлар ва рахбар идоралар, баъзи кўшма корхоналар рахбарлари катнашди.
Андижон вокеалари жахонда Ўзбекистоннинг кўп жабхаларда томчилаб тўплаган обрўини челаклаб тўккани каби хорижий сармоядорларнинг бу ердаги инвестицион иклимга бўлган озми-кўпми ишончига хам барбод берди. Шунинг окибати бўлса керакки, ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазири Алишер Шайховнинг анжуманда айтишича, давлат дастурига киритилган инвестицион лойиханинг атиги 54 фоизи бажарилибди, холос.
Ахир, ўйлаб кўрайлик, агросаноат мажмуи дейсизми, кўли гул одамлар ресурси дейсизми, хоридоргир бозор дейсизми - мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун кўп омиллар бор. Хўш, нима етишмайди?
Бу саволга “Народное слово“ газетасининг 4 февраль сонида босилган “Инвестицион мухит: янада яхшиланиш йўлида“ (“Инвестиционный климат: по пути дальнейшего улучшения“) сарлавхали маколада Ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг бош мутахассиси Александр Ряхов шундай жавоб беради: “асосий нарса жахон нигохида бошка мамлакатлардан кўра инвесторга энг яхши имкониятлар очиб берувчи мамлакат киёфасини яратиш хамда айни давлатнинг сиёсий ва иктисодий баркарорлигидир.“ Афсуски, ташки сармоядор Ўзбекистонда унисини хам, бунисини хам кўрмаяпти.
Ўзбекистонга гардкам килиб келиб, бу ерда ишлаётган сармоядорларнинг эса хасратидан чанг чикади, баъзилари жуфтакни ростлаяпти. Ички муаммолар, вазир А.Шайховнинг айтишича, нокулай инвестицион иклим туфайли эмас, балки “аксарият холларда мансабдорлар ва хорижий инвесторларнинг ўз манфаатларини корхона манфаатларидан устун кўяётгани окибатида пайдо бўлаётган“ эмиш.