04 February 2006
04:00 - 22:00 - Насрулло Саййиднинг отаси вафот этди 21:00 - Монументга ном берилди: Мустакиллик ва Эзгулик - Сенаторлар олий таълимдаги порахўрликдан кўз юмишди
22:00 - Насрулло Саййиднинг отаси вафот этди

30 январда таникли мухолифатчи, Ўзбекистон Олий Советининг 1990-92 йиллардаги аъзоси, “Эрк” Партияси Бухоро вилояти ташкилотининг собик раиси Насрулло Саййиднинг отаси Абдуллох Саид вафот этганлиги хакида кечикиб хабар олдик.

Насрулло Саййид охирги вактларда ўзига карши кучайган тазйиклар натижаси Ўзбекистонни тарк этган эди. Аник маълумотга эга эмасмиз, кўпгина мухолифатчиларнинг ҳаётида бўлгани каби у хам падари бузрукворининг жанозасида катнашолмган бўлса керак.

21:00 - Монументга ном берилди: Мустакиллик ва Эзгулик

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Мустакиллик майдонидаги мустакиллик хайкали ва унинг олдида боласини тиззасига ўтказган она сиймосини ифодалаган монументни республиканинг 5 жамоат ташкилоти ва кенг жамоатчилиги таклифи билан Мустакиллик ва Эзгулик монументи деб аташ хакида катта карор чикарди. Аслида президент янги йил олдида Мустакиллик майдонида бўлганида, бу монументга шу номни бериб бўлган эди (28 декабрдаги “Хабарлар“га каранг).

Хозир чикарилган карорда эса, мазкур монумент олдига келиш ва унинг пойига гулчамбарлар кўйиш тартиби, монументнинг рангли суратлари ва буклетларини нашр этиш каби гаплар эжикиланган.

Сенаторлар олий таълимдаги порахўрликдан кўз юмишди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт кўмитасининг кеча бўлган мажлисида Кадрларни тайёрлаш миллий дастурининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида кандай амалга оширилаётгани хакида гап борди. Э.Вохидов раислигида ўтган мажлисда таълим вазири ўринбосари М.Зиёев ва вазирлик вакиллари ахборот беришди.

Одатдагидек, мажлисда ютук-камчиликлар кайд этилди: янги университетлар, акадеамиялар, институтлар очилган, янги дарслик ва ўкув кўлланмалари яратилган, таълим жараёнига илгор технологиялар жорий килинган, лекин домлаларнинг касб махорати ва билими паст, уларни аттестациядан ўтказиш механизми самарасиз, бюджет-молия интизоми бузилмокда ва х.к.

Аммо бош муаммо - Ўзбекистоннинг бугунги олий мактаби бўлгуси кадрларни порахўрликка тарбиялаётгани масаласи сенаторлар эътиборидан четда колди. Мажлис катнашчиларидан бирининг “Харакат“ мухбирини икрор килишича, олий таълим тизимидаги порахўрликка чек кўйиш масаласи гўё хукукни мухофаза килувчи ташкилотлар ваколатида эмиш.

Хозир кўп абитуриент ва талабалар учун олий ўкув юртига киришдан уни тугатишгача бўлган жараён пора ва тамасиз битмаслигини хамма билади. Бир неча йилдан бери кўлланиб келаётган кириш-тест имтихонлари аллакачонок “адолат мезони“ни йўкотиб бўлди. Пора (сохасига караб 1000 $ дан 20000 $ гача) берилса, бас, институт рахбарияти абитуриентни бажонидил кабул килади. Талабаларни институтдан институтга ўтказиб, бир неча минг “кўк“ини ундириш Таълим вазирлиги ва Вазирлар Махкамасининг Ижтимоий сохалар мажмуи амалдорлари чекига тушган. Ўкиш жараёнидаги жорий имтихон ва синовларда “дангаса“ талабаларни “согиш“ оддий домлалар ихтиёрида.

Куш уясида кўрганини килар, деган макол бор. Ана шундай порахўрлик мухитида тарбияланган эртанги кадрлардан нима кутиш мумкин? Президент Ислом Каримовнинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида бу муаммо тилга олинмаган. Сенаторлар хам шунинг учун ундан кўз юмишган бўлса керак.