27 May 2010
00:12 -
Қирғизистон ахборот воситаларига кўра бугунги воқеалар
Президент Боқиевнинг Жалолободдаги қароргоҳидан конфискация қилиган ёввойи ҳайвонлар бир неча кун аввал Қоракўлдаги ёввойи ҳайвонларни сақлаш марказига топширилган экан. Ҳозир уларнинг аҳволи ёмон эмиш. Конфискация қилинган ҳайвонлар ичида бўрилар, айиқлар, тулкилар, оқ-қушлар, қирғий, ўрдаклар, страус, кийиклар ва бошқалар бор эмиш. Яъни, ҳайвонот боғчаси. Улар Боқиевга қандай қилиб келиб қолгани хабарларда айтилмайди.
Бугун Бишкек ва Таласда, ҳар куни бўлгани каби, оддий одамлар милицияга тўртта тўппонча, 2 та винчестер милтиқ, битта Калашников автомати, 8 та граната ва кўп миқдорда патрон топширишибди. Даҳшат, бир кунда шунча қурол топширилган! Маълумки, 6 апрель куни кечқурун ҳозирги Вақтли ҳукумат тарафдорлари Таласдаги милиция бошқармасига ҳужум қилиб, кўп миқдорда қурол талаб кетишганди. Ҳозир ўз ихтиёри билан қуролларнпи топширганларга қарши ҳеч нарса қилмасликка ваъда берилган. Ҳозир Вақтли ҳукуматда ўтирганларнинг чақириғи билан митингга чиққан оддий одамларнинг қўлига шунча қурол ўтиб қолган экан, 7 апрель куни 85 кишининг ўлимида ҳукуматни айблаш, энг камида, ножиддийликдир.
Маълумки, бир неча кун аввал «Янги Қирғизистон» партиясининг раиси Усен Сидиқов ҳибсга олинганди. Сабаби – у телефон орқали кимларгадир Мудофаа вазири хизматини вақтинча бажарувчи Исмоил Исоқовни гаровга олишни буюрган. Бугун унинг адвокати Татьяна Чильникина матбуот конференцияси уюштириб, Усен Сидиқов ҳазиллашганини айтибди. Яъни Қирғизистонда тўла масхарабозлик.
Вақтли ҳукумат раисининг ўринбосари Темир Сариев ўзини ўғриликда айблаётган Вақти ҳукумат раисининнг бошқа ўринбосари Олмосбек Атамбаевнинг иддаоларига жавоб бериб, мамлакат жанубидаги тўполонларни бостириш учун 1,9 млн доллар пул бюджетдан эмас, банклардаги кимники эканлиги номаълум бўлган сейфлардан олинганини, ўзининг мақсади пул ўғирлаш бўлмаганини айтибди. Қаранг, Вақтли ҳукумат банклардаги пуллар кимлигини текшириш ўрнига дарҳол уларни ўзлаштириб ҳам юборибди. Масхарабозлик эмас, оддий қароқчилик.
Мудофаа вазири, Вақтли ҳукуматнинг жанубий минтақадаги расмий вакили Исмоил Исоқов Жалолобод вилояти активи билан учрашибди ва ўзбек диаспорасининг лидерлигига даъво қилаётган, аммо ҳозир қаёққадир қочиб кетган Қодиржон Ботиров миллатлараро низо чиқишига сабаб бўлган сўзлари учун кечирим сўраганини олқишлаб, унинг бошқа ишлари қонун доирасида кўриб чиқилишини билдирибди.
Маълумки, қаердадир бекиниб ётган Қодиржон Ботиров аудио кассетага ёзилган кечирим сўзларини милицияга юборган эди.